
Ўзбекистонда ҳозиргача аниқланган 390 та коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 170 таси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, ҳозиргача Фарғона вилоятида 64 нафар, Андижон вилоятида 61 нафар, Наманган вилоятида 48 нафар, Бухоро вилоятида 19 нафар, Хоразм вилоятида 18 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Навоий вилоятида 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар коронавирусга чалинган фуқаро аниқланган.
«Улар ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанмоқда. Беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда», — дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирус инфекцияси оқибатида икки киши вафот этди, 30 киши эса касалликдан соғайишга муваффақ бўлди. Айни вақтда етти нафар беморнинг аҳволи оғир эканлиги, улардан икки нафари сунъий нафас олиш аппаратига улангани маълум қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар