Фарғона вилояти, Ёзёвон туман, Қатортол маҳалла фуқаролар йиғини, Ҳамза кўчасида яшаган, Нодира Ш. Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмасининг Туғруқ бўлимида 39 ҳафталик ҳомиласи билан туғруқ жараёнида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Нодира Ш.нинг 39 ҳафталик ҳомиласи билан туғруқ жараёнида вафот этганлиги ҳолатида ЖКнинг 116-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги, ушбу ҳолат юзасидан бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб, қонуний тўхтамга келиш имконияти йўқлигини инобатга олиб, мазкур ҳолат юзасидан 04.04.2020 йил куни жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда “Пули йўқ одамларни менсимасликми бу? Раддомга олиб келинган ҳомиладор аёлни туғишига ҳеч қайси Доктор ёрдам бермади! Натижада эса аёл ва туғилмаган фарзанди раддомда вафот этди. (Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани.)”, - деган видео тарқалган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди
Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди
Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди
Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда