
Фото: Миришкор туман ҳокимлиги
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида туя сўйилиб, аҳолига эҳсон тариқасида тарқатилди. Бу ҳақда Миришкор туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азизбек Яздурдиев маълум қилмоқда.
Маълум бўлишича, мазкур эҳсон туман ҳокими Ғайрат Бегалиев ҳамда вилоят ҳокимлиги вакили Рашид Муҳаммадиев ташаббуси билан амалга оширилган бўлиб, карантин пайтида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида қилинган.

Фото: Миришкор туман ҳокимлиги
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг қўшимча қилишича, туманда аҳолининг гўштга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қора мол ҳам сўйилиб, қўшимча 450 кило гўшт тиббиёт ходимларига бепул тарқатилган.

Фото: Миришкор туман ҳокимлиги
«Карантин пайтида аҳолининг гўшт ва сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва ночор оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги жамоаси тинимсиз ҳаракат қилмоқда», — дейди Азизбек Яздурдиев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар