09:12 / 07.04.2020
3 442

Канчельскис: Ўзбекистонда ниқобсиз кўчага чиқиб бўлмайди. Жарима бир ойлик маошга тенг

Канчельскис: Ўзбекистонда ниқобсиз кўчага чиқиб бўлмайди. Жарима бир ойлик маошга тенг
Фото: ПФЛ
«Навбаҳор» клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Касалланганлар сони аста секин ортиб бормоқда. Бу ерда (Ўзбекистонда) ҳаммаси кучли назорат остида.
Ўн кун аввал кўчага ниқобсиз чиққанлик учун жарима жорий қилинди. Қандай жарима? Битта ойлик. Агар қоидабузарлик қайтарилса, жарима миқдори ҳам ошиб боради.

Карантинда ўтирибмиз, уй шароитида формани ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз. Легионерлар базада, теннисбол ўйнаб туришга чиқишади.
Наманганда 20 апрелга қадар карантин жорий этилган. Агар касаллар сони ортса, карантин муддати яна кўпаяди.

Зарурият бўлиб қолса кўчага чиқиш мумкин, бироқ тиббий ниқоб ва қўлқоп таққан ҳолда. Бу ерда ҳеч ким қаерга кетаётганинг ва нима учун чиққанингни сўрамайди. Асосийси, ниқоб бўлса бас, қолгани муҳим эмас.

Кўчада халқ камайгани яққол билинди. Шаҳардан вилоятга чиқиш йўли ёпиқ, бу кучли назорат қилинмоқда. Дўконларда озиқ-овқат етарли, бозорлар очиқ. Бу борада муаммо йўқ. Ажиотаж ва саросима бўлмади, Россиядаги каби ҳеч ким барча гречкани сотиб олмади. Ҳамма кейинчалик нима бўлишини кутмоқда.

Шу сабаб бутун дунё каби биз ҳам уйда ўтирибмиз, Беларус чемпионатини кузатяпмиз. Бу ҳеч нарсадан кўра яхшироқ. Такрорий намойиш этилаётган ўйинларни аллақачон ёддан биламиз. Бу эса янги. Шу туфайли қизиқиш билан кузатяпман, ёқиш-ёқмаслиги эса иккинчи ўриндаги масала. Муҳими такрор эмас жонли экани. Ўйинлар ёмон бўлмаяпти.

Уйга қайтишга уриниб кўрдимми? Албатта, Россияга кетишни хоҳладим. Бироқ шу ерда қолишга, жамоа ва легионерларни қўллаб қувватлаб туришга қарор қилдим. Қолиш қарори тўғри бўлди деб ҳисоблайман», — дейди Канчельскис.

Маълумот учун, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (31 март ҳолатига кўра, 1 115 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Канчельскис: Ўзбекистонда ниқобсиз кўчага чиқиб бўлмайди. Жарима бир ойлик маошга тенг