19:00 / 07.04.2020
4 686

ССВ беморларнинг ёши, жинси ва ҳудуди бўйича маълумот берди

ССВ беморларнинг ёши, жинси ва ҳудуди бўйича маълумот берди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртимизда коронавирус юқтирган 504 нафар бемор ёши, жинси ва бошқа маълумотларни очиқлади. Беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир.

Беморларнинг ёши:
0-9 ёшгача – 20 нафар (4%);
10-19 ёшгача – 29 нафар (5,8%);
20-29 ёшгача – 84 нафар (16,7%);
30-39 ёшгача – 132 нафар (26,2%);
40-49 ёшгача – 137 нафар (27%);
50-59 ёшгача – 72 нафар (14,3%);
60-69 ёшгача – 22 нафар (4,4%);
70-79 ёшгача – 7 нафар (1,4%);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,2%)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 194 нафар бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Шунингдек,

Қорақалпоғистон Республикасида 16,
Андижон вилоятида 61,
Бухоро вилоятида 84,
Наманган вилоятида 51,
Фарғона вилоятида 70,
Хоразм вилоятида 18,
Қашқадарё вилоятида 6,
Навоий вилоятида 2,
Самарқанд вилоятида 1,
Жиззах вилоятида 1 нафардан бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, лаборатор таҳлиллар натижасида касаллиги аниқланган фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар карантинда бўлган ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаш учун ўтказилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан беморларга халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.
Шу кунга қадар 30 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ССВ беморларнинг ёши, жинси ва ҳудуди бўйича маълумот берди