date
views 2 821

Истеъмолчи: карантинда қарздор бўлмаслик лозим

Истеъмолчи: карантинда қарздор бўлмаслик лозим
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ва талаб-истакларига кўра, карантин вазиятида яна бир қулайлик яратилди.

Эндиликда, туман ҳокимликлари ҳамда пойтахтимиздаги деҳқон бозорлари томонидан ҳар куни 100 дан ортиқ маҳаллада ташкил этилаётган арзонлаштирилган маҳсулотлар савдо ярмаркасига келган фуқароларимиз фойдаланган электр, газ ва маиший чиқиндилар хизмати учун тўловларни – МИБ Тошкент шаҳар бошқармасининг ҳудудий туман бўлимлари жойларда ташкил этган сайёр кассалари орқали нақд ва пластик карточклари орқали амалга оширишлари мумкин.

Жорий йилнинг 07 апрель куни пойтахтимизнинг Шайхонтохур туманининг “Тахтапул” ва “Кохота” маҳаллаларида ташкил этилган сайёр ярмаркаларда иштирок этган фуқароларнинг 25 нафари бир йўла ўзларининг коммунал хизматлар учун 18 млн. сўмдан ортиқ тўловларни амалга ошириб, келгусидаги катта миқдордаги қарздор бўлишларини олдини олишди.

Уйда қолинг, карантин қоидаларига риоя қилинг. Саломат бўлинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Истеъмолчи: карантинда қарздор бўлмаслик лозим