16:21 / 08.04.2020
2 384

МИБ: @mibuzbot истеъмолчилар учун қулайликлар яратмоқда

МИБ: @mibuzbot истеъмолчилар учун қулайликлар яратмоқда
Комилжон Раҳимов Учқўрғон туманининг Қумтўғон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Хонадон аъзолари фойдаланилган электр энергияси ҳамда қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловларни ҳар ойнинг 10 санасига қадар амалга ошириб боришади. Бироқ, бугунги карантинли даврда коммунал хизматлар учун тўловларни қандай амалга ошириш уларни ўйлантираётган эди.

Айнан Мажбурий ижро бюроси томонидан яратилган телеграмдаги бот бу муаммога ечим бўлди. Яъни истеъмолчи ушбу ботга уланиб, тўловни уйдан чиқмаган ҳолда амалга оширмоқда.
- Ҳақиқатдан мазкур ботда истеъмолчиларга қатор қулайликлар яратилганини гувоҳи бўлдим, дейди Комилжон Раҳимов. Электр энергияси ҳисоблагич кўрсаткичини суратга олиб, ботга юбордим. Қисқа вақт ичида қарздорлигим борлиги маълум бўлди. Ушбу бот орқали эса тўловни амалга оширдим.

Дарҳақиқат, Бюронинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида бот, ундан фойдаланиш ва истеъмолчилар учун яратилган имкониятлар тарғиб этилмоқда. Бунда албатта, гигиена қоидаларига амал қилиш, масофа сақлашга эътибор қаратилмоқда.
- Менга бириктирилган Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида 400 нафардан зиёд истеъмолчи бор, дейди давлат инспектори Аброр Шермирзаев. Кунига ўртача 80-90 нафар истеъмолчи ҳисоблагични фотосуратга олиб ботга юборишмоқда. Кўрсатгич “МИБ инспектор” андроид электрон тизимига келиб, абонент ҳисобига киритиб борилмоқда. Ушбу бот ҳам истеъмолчи учун, ҳам инспекторлар учун қулайлик яратмоқда.

Асосийси, ҳозирги карантин даврида аҳоли уйдан чиқмай туриб тўловларни амалга оширишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: @mibuzbot истеъмолчилар учун қулайликлар яратмоқда