
Республика махсус комиссиясининг 8 апрелдаги қарорига асосан, 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига ДХМлар томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу қарор коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Шу санага қадар олинган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.
Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.
Маълумот ўрнида, махсус рухсатнома олиш учун 195 мингга яқин ариза келиб тушган бўлиб, шулардан 33 мингдан ортиғи қаноатлантирилган, 142,5 мингга яқин сўров рад этилган, 19 мингдан зиёд ариза кўриб чиқиш жараёнида эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг