date
views 3 675

«Юраги отни калласидек» ҳайдовчи "отни калласидек" жаримага тушди (фото, видео)

«Юраги отни калласидек» ҳайдовчи "отни калласидек" жаримага тушди (фото, видео)
Жорий йилнинг 8 апрель куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Қарши тумани ҳудудидаги сув қувури устидан ҳаракатланиб ўтган «Спарк» русумли транспорт воситаси тасвирланган видеолавҳа тарқалди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, ушбу ҳодиса 4 апрель куни Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Токзор МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда қувур устидан ҳаракатланиб ўтган автомашина ҳайдовчиси Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисмига кўра баённома тузилиб, 2.230.000 сўм жарима белгиланди.

«Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари юқоридаги ҳайдовчи каби ўз ҳаётингизни хавф остига қўймаслигингизни ва «Йўл ҳаракати қоидалари»га амал қилишингизни сўраб қоламиз», дейилади ЙҲХББ хабарида.

Келгусида бошқа ҳайдовчилар ҳам ўз саломатлигини хавф остига қўймасликлари учун ушбу қувур усти туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўсиб қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Юраги отни калласидек» ҳайдовчи "отни калласидек" жаримага тушди (фото, видео)