3 070
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон банкларини аҳолида ҳурмат уйғотадиган оддий ташаббуслар билан чиқишга чақирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель, пайшанба куни коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон банк тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Президент матбуот хизматининг қайд этишича, ўтган ҳафта Ўзбекистондаги 24 та банк ташаббус кўрсатиб, жисмоний шахслар учун кредит таътили эълон қилди.
Президент 9 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда банклар шу каби оддий, лекин аҳолида ишонч ва ҳурмат уйғотадиган яна кўплаб ташаббуслар билан чиқиши мақсадга мувофиқлигини айтган.
«Масалан, муддати тугаган омонатларнинг муддати узайтирилиб, бу ҳақда ОАВда эълон қилинса, карантин вақтида уйида ўтирган аҳолига қулайлик яратилади», — дейилади расмий ахборотда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган