15:44 / 10.04.2020
2 319

Наманганда ҳам тўрт бемор коронавирусдан соғайди

Наманганда ҳам тўрт бемор коронавирусдан соғайди
Фото: ССВ матбуот хизмати
Наманган вилоятида тўрт нафар коронавирусни юқтирган фуқаро бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов ва бошқа масъуллар томонидан вилоят реабилитация марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан тузалган фуқаролар маълум муддат шу ерда карантинда бўлади.

Бугун менинг ҳаётимда унутилмас сана. Худди қайта дунёга келгандек ҳис этяпман ўзимни, – дейди бемор.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 42 нафари ушбу касалликдан тўлиқ фориғ бўлишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда ҳам тўрт бемор коронавирусдан соғайди