00:10 / 12.04.2020
3 599

COVID-19 қандай ҳалок қилади?

COVID-19 қандай ҳалок қилади?
Фото: Getty Images
Машҳур The Nature нашри COVID-19’ни даволаш жараёнида шифокорларда юзага келаётган шубҳа ва гумонлар ҳақида фикр билдирди. Шифокорлар Нахарида COVID-19 вирусига чалинган беморларнинг иммун тизими уларнинг соғайишига тўсқинлик қилаётгани ҳақида айтди. Шу сабабли бугун тиббиёт ходимлари ва тиббиёт олимлари олдида инсон иммун тизимига зиён етказмаган ҳолда коронавирусни қандай даволаш мумкинлиги вазифаси кўндаланг бўлмоқда.

Айнан қандай омил инсонларни коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмишига олиб келади – иммун тизимими ёки вируснинг ўзими деган масала шифокорларда вирусга чалинган беморларни даволашда оптимал муолажа усулини топишига тўсқинлик қилмоқда.

Клиник маълумотларга асосланиладиган бўлса, коронавирусга чалинган беморлар заифлашиб, вафот этаётганларида иммун тизимининг ҳам роли муҳим эканини кўрсатмоқда. Аммо ҳозирда вирусга қарши қўлланилаётган айрим малҳам дорилар инсон иммун тизимини заифлаштиради ва бундай препаратлар организмнинг вирусга қарши курашишида халақит беради деган фикр ҳам мавжуд.

IGM BioSciences биотехнологик компаниясининг директори Даниэль Чэн фикрича, энг даҳшатлиси вирусга чалинган беморлар инфекцияга қарши курашаётган ўз иммун тизимини заифлаштиришга қўл ураётгани, дейди.

Малҳам ортидан қувиб
Бугун кўп мамлакатларда коронавирус асосий муаммога айланиб, шифохоналар вирусга чалинган беморлар билан тўлиб тошган бир вазиятда шифокорлар охиригача ўрганилмаган дори воситаларидан фойдаланиб, ўз беморлари соғлиғи учун курашмоқда. Ҳаттоки бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун натижаси текширилмаган дори воситаларидан ҳам фойдаланишмоқда.

Буюк Британиядаги Эдинбург университети клиникаси анестезиологи Кеннет Бэйли назарида, шифокорлар ўз кўз олдида ҳаёти сўниб бораётган беморни қутқариш учун натижаси бўлиши керак бўлган ҳар қандай дори воситасидан фойдаланишга уринмоқда.

Хитойда вирус билан касалланганларда ўпканинг ишдан чиқишигина эмас, аксинча, инсон иммун тизимининг вирусга қарши ҳаддан ортиқ қаршилик кўрсатиши ҳам ўлим ҳолати қайд этилаётганини кўрсатмоқда. COVID-19 билан оғир формада касалланган беморларнинг қон таркибида ситокин оқсилларининг катта миқдори топилди ва айнан шу оқсиллар бемор иммун тизимини вирусга қарши кучли реакцияни ҳосил қилгани текширувларда аниқланди.

Фото: Getty Images
Улар орасида интерлейкин-6 оқсили иммун тизимининг таркибий қисми бўлган макрофагларни ҳам вирусга қарши туришда қўзғатган. Maкрoфаглар шамоллашни кучайтирибгина қолмасдан, ўпканинг соғлом ҳужайраларини ҳам зарарлаши мумкин. Ситокинлар хуружи эса ОИTС инфекцияси даврида ҳам кузатиладиган жараён.

Мукаммал малҳам шундай бўлиши керакки, у интерлейкин-6 фаоллигига тўсқинлик қилиши ва ўпкага макрофаглар ўтказишини олдини олиши лозим. Бундай препаратлар Ил-6 номи билан ревматоид артрит ва бошқа касалликларни муолажа қилишда қўлланилиб келинмоқда. Уханда ҳам мазкур препарат коронавирус билан оғриган беморларни муолажа қилишда фойдаланилди.

Иммунитет муаммолари
АҚШнинг Мериленд штати Бедесте онкологик касалликларни даволаш институти иммунонкологи Жеймс Галли назарида Ил-6 ингибиторлари ниҳоятда камлиги боис дунё шифокорлари иммун тизимини заифлаштирадиган стероидлардан кенг фойдаланмоқда. Ил-6 ингибиторлари бемор организмида COVID-19’га қарши курашда қўл келмоқда. Аммо айрим стероидлар ва препаратлар организмни вирусга қарши курашишида ҳолсизлантириши ҳам бор гап. Сабаби улар макрофагларнигина заифлаштирибгина қолмай, муҳим бўлган вирус «антикиллери» бўлган CD-4 Т, CD-8 Т ҳужайраларини ҳам ишдан чиқармоқда.

Оксфорд университети тадқиқотчиси Питер Хорби стероидлардан кам дозаларда коронавирусни даволашда ишлатилиши ҳали маълум натижаларни бергани йўқлигини билдирса-да, мазкур препарат коронавирусни муолажа қилишда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг нуфузли вакиллари томонидан тавсия этилаётганини ҳам таъкидлайди.

Стероидлардан коронавирусга чалинган беморларни муолажа қилишда кенг фойдаланилаётган экан, натижалар қандай бўлишидан қатъи назар маълум бир самара бериши мумкин. Асосийси, клиник тадқиқотлар ва кузатишлар олиб борилмоқда.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » COVID-19 қандай ҳалок қилади?