09:30 / 12.04.2020
3 108

"Нутқ бузилиши": коронавируснинг янги белгилари маълум қилинди

"Нутқ бузилиши": коронавируснинг янги белгилари маълум қилинди
Коронавирусга чалинган хитойликларнинг бир қисмида ҳаракат ва нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келган, дейилади JAMA Neuology томонидан эълон қилинган тадқиқот натижаларида.

Ухань шаҳрида COVID-19 билан беморланган 214 кишига тегишли маълумотларни текширган мутахассислар беморларнинг 36%ида ва касаллик оғир кечган 46 нафар беморда неврологик аломатлар кузатилганини аниқладилар.

Улар орасида мияда қон айланиши бузилиши, онг хиралашиши ва мушакларнинг заифлашиши сингари ҳолатлар мавжуд.
Шунингдек, беморлар коронавирус учун табиий ҳисобланган: ҳарорат ошиши, йўтал ва бош оғриғидан шикоят қилганлар.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, бугунги кунда бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони бир ярим миллиондан ошиб кетди, беморларнинг 93 минг нафари вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Нутқ бузилиши": коронавируснинг янги белгилари маълум қилинди