15:25 / 12.04.2020
3 926

Вақтинча ишсизларга томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар ажратилади

Вақтинча ишсизларга томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар ажратилади
Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали субсидиялар ажратилади. Субсидия беғараз ёрдам ва уни қайтариш талаб этилмайди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Шаҳноза Равшанова АОКАда ўтказилган брифингда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар олиш мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

«Бунинг учун, дастлаб, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан фуқаронинг бандлиги ва томорқа ер майдони ўрганиб чиқилади. Сўнг унга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, кўчат ва уруғлик ёки суғориш воситалари харид қилиши учун «Томорқа хизмати» МЧЖ, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ва томорқа ер эгаси томонидан 3 томонлама шартнома тузилади», деди Шаҳноза Равшанова.

Шаҳноза Равшанованинг таъкидлашича, мана шу асосда фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратилади.

«Субсидия бу – беғараз ёрдам ва уни қайтариш талаб этилмайди. Бундай турдаги субсидияларни фуқаролар фақат иссиқхона қуриш учун эмас, балки уруғлик, кўчат сотиб олиш учун ҳам ишлатиши мумкин», деди Шаҳноза Равшанова.

Унинг қўшимча қилишича, апрель ойининг ўзида ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун 20 минг шахсий томорқа учун 35,4 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Шунингдек, агар субсидия олишда муаммолар бўлса, вазирликнинг (+71) 200-06-00 рақамига мурожаат қилиш сўралади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вақтинча ишсизларга томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар ажратилади