date
views 3 037

ЙПХ инспекторларига комбинезонлар тарқатилди (фото)

ЙПХ инспекторларига комбинезонлар тарқатилди (фото)
Карантин постларига келган вақтингизда қўлида тана ҳароратини ўлчовчи «пирометр» эмас балки ЙПҲ инспекторининг «жезл»ини кўтариб турган фуқарони кўрдингизми?

Карантин муносабати билан ташкил этилган барча постларда турган ЙПХ инспекторларига ИИВ ЙҲХББ раҳбариятининг ташаббуси билан ходимларни вирусдан ҳимоя қилиш мақсадида, ҳимояловчи комбинезон, кўзойнак, тиббий ниқоблар тарқатилди.

ЙПХ инспекторлари ушбу комбинезонларни ва тиббий ниқобларни хизмат давомида фойдаланиб бўлингандан сўнг ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинмоқда. Кўзойнаклар эса ҳар бир ходимга бириктирилиб хизмат давомида ундан гигиена қоидаларга амал қилган ҳолда фойдаланишлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда Сирдарё вилояти ҳудудида ташкил этилган барча Карантин постларда ЙПХ инспекторлари хавфсизлик нуқтаи назаридан махсус ҳимоя воситалари билан хизмат олиб боришмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ инспекторларига комбинезонлар тарқатилди (фото)