Шуҳрат Абдураҳмонов нохуш статистика келтирди

Шуҳрат Абдураҳмонов нохуш статистика келтирди
Фото: "Водий бозор" канали
Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят аҳолисига мурожаат қилган.
Қайд этилишича, ҳокимнинг мурожаатида бир нохуш статистика келтирилган. Шуҳрат Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, вилоят бўйича коронавирусга чалинган 90 нафар беморнинг 78 нафари тиббиёт ходимлари экан.

Аввалроқ Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам аҳолига мурожаат қилиб, «Коронавирус юқтирганлар орамизда юрибди, улар кимлар, сони қанча, афсуски, биз билмаймиз», деган эди.

Шунингдек, эртага – 13 апрель соат 06:00 дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан, Қайқи қишлоғи ҳудудида қатъий чекловлар жорий қилиниши маълум қилинди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар