12:17 / 13.04.2020
2 577

Ҳимоя ниқоблари хавфли бўлиши мумкинми? ЖССТ вакили жавоби

Ҳимоя ниқоблари хавфли бўлиши мумкинми? ЖССТ вакили жавоби
Қандай ҳолларда ҳимоя ниқоблари инсон учун хавфли бўлиши ёки вирусдан ҳимоя қилмаслиги мумкинлиги ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович тушунтириш берди.

Мутахассиснинг айтишича, COVID-19 пандемияси вақтида бошқа ҳимоя чораларига амал қилмай, ҳимоя воситаси сифатида фақат ниқоблардан фойдаланиш вирус юқтириш хавфини орттиради.

Одамларда ниқоблар етарлича бўлиши керак. Тўғри маска тўлиқ ҳимоя қилмайди. Унутманг, ниқобни тақиб, лекин ўзаро масофа сақламасдан, қўлни ювмасдан юрсангиз — аниқ касалликка чалинасиз. Ундан ташқари, ниқоб ҳўл бўлмаслиги ва ҳар 2 соатдан кейин уни алмаштириш керак, шунда сиз инфекция тарқатувчига айланмайсиз“, — деди Вуйнович.

Агар соғлом киши касал одамлар билан бир хонада бўлмаса, унга ниқоб керак эмас. Борди-ю, одамлар орасида бўлганда маска албатта, керак, лекин узоқроқ масофада бўлиш, маскадан кўра яхшироқ ҳимоя қилади, дейди эксперт.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳимоя ниқоблари хавфли бўлиши мумкинми? ЖССТ вакили жавоби