00:26 / 15.04.2020
6 146

Ижтимоий тармоқларда 15 сутка олишга номзод бўлган яна бир “ойпари”нинг видеоси тарқалди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда 15 сутка олишга номзод бўлган яна бир “ойпари”нинг видеоси тарқалди (Видео)
Хабарингиз бор, аввалроқ карантин пайтида Тошкент-Ситини сайр қилиб, "...Коронавирус тарқалгани бир томондан яхши, кўчаларда одам йўқ! Мазза қилиб сайр қилиш мумкин. Мени ҳеч ким олиб қочиб кетмайди..." дея ўзини кўз-кўз қилган қиз ҳақида видеони хавола қилган эдик.

Шундан сўнг қоидабузар қиз видеомурожаат билан чиқиб, ушбу қилган иши учун ҳеч кимдан узр сўрамаслигини, видео анча олдин олинганини ва бунга исботи ҳам борлигини айтди.

Бироқ, вазият қизалоқ ўйлагандек енгил бўлиб чиқмади. Қизнинг шахсига аниқлик киритилди. У Қибрай туманида яшовчи Маҳлиё Бозорова экани маълум бўлди.
Карантин вақтида "Ташкент Cити"да ниқобсиз сайр қилган "ойпари" ҳаммадан қилган иши учун узр сўради ва жазо сифатида энг кам иш ҳаққининг 5 бараваригача жарима тўлайдиган бўлди.

Бугун эса ижтимоий тармоқларда 15 суткалик қамоқ жазоси олишга номзод бўлган яна бир “ойпари”нинг видеоси тарқалди. У ҳам карантин пайтида сайр қилиб юрганини намойиш қилган. Нима ҳам дердик, шунча тушунтириш ишларига қарамай, ўзининг, яқинларининг ҳаётини хавф остига қўйган бу қиз ҳам эртага узр сўраб чиқса керак...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижтимоий тармоқларда 15 сутка олишга номзод бўлган яна бир “ойпари”нинг видеоси тарқалди (Видео)