12:36 / 15.04.2020
2 902

ДХХ Тошкентда уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди

ДХХ Тошкентда уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди
ДХХ ходимларининг Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида пойтахтимизда дорихоналар фаолиятини йўлга қўйиб, «Регапен», «Тропикамид», «Анданте», «Селофен» каби кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гуруҳ аъзоларидан 140 млн. сўмлик 4211 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва тахминий баҳоси қарийб 1 млрд. сўм бўлган 17 номдаги 50 мингдан ортиқ сифатсиз дори препаратлари мусодара қилинди.

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан бўлган фуқаролардан иборат гуруҳ аъзолари ўзлари билан газли ва пневматик тўппончалар, пичоқлар, кастетлар, бейсбол ва телескоп таёқчалари олиб юришган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Тошкентда уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди