
Тошкентнинг Юнусобод туманида яшовчи фуқаро 19 март кунидан 4 апрел кунига қадар, яъни 16 кун мобайнида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик сезаётгани боис 4 марта Юнусубод туманидаги 51-сонли оилавий поликлиникага ва 1 марта 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига мурожаат қилган.
Бу ҳақда бугун Бош прокуратура Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Содиқжон Бердиалиев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Шифокорлар беморга тиббий ёрдам ва муолажалар кўрсатиб, уйига кетишига рухсат беришган.
Ушбу фуқаронинг соғлиғи оғирлашиб, бешинчи марта шифохонага мурожаат қилганидан сўнггина ундан вирусологик текширув учун намуна олинган.
Текширув натижасида унда коронавирус аниқланиб, у ва у билан мулоқотда бўлган 30 нафар фуқаро карантинга олинди.
Ҳозирда у билан мулоқотда бўлган ҳамшира ва бошқаларда ҳам коронавирус аниқланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар