20:08 / 15.04.2020
2 889

Қарзини қурол билан тўлашнинг оқибати аянчли тугади

Қарзини қурол билан тўлашнинг оқибати аянчли тугади
Ўзбекистонда ов қуролидан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан рухсатнома берилади.
Қонунда, қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасида, тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш, шунингдек, ўтказиш жинояти содир этилганда, мазкур модданинг қисмларига қараб, бир ойдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши назарда тутилган.

Шунингдек, Жиноят кодекси 248-моддасининг 4-қисмида, ушбу моддада назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши қайд қилинган.

Навоий вилояти, Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Р.О. экспертиза хулосасига кўра отиш учун яроқли бўлган, 1 дона бир милли
16 калибрли ўқ отиш ов қуролини, 2019 йилнинг ноябрь ойининг охирларига қадар қонунга хилоф равишда, тегишли рухсатномасиз яшаш хонадонида яширинча сақлаб келган.

Шундан кейин, Р.О. 2019 йилнинг ноябрь ойининг охирларида тегишли рухсатномасиз сақлаб келган 1 дона 16 калибрли ов қуролини фуқаро Э.Кдан бўлган қарзи эвазига унга сотган, ўз навбатида фуқаро Э.К. ИИБ бошлиғи номига ов қуролини ихтиёрий равишда топшириш ҳақида ариза билан мурожаат қилиб, ов қуролини ички ишлар органига ихтиёрий топширган, шу сабабли фуқаро Э.К. тергов органлари томонидан жавобгарликдан озод қилинган.

Фуқаро Р.О.нинг жиноят иши эса 2020 йил 18 февраль куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўрилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 248-моддасининг 1-қисми ва 248-моддасининг 3-қисми билан, Жиноят кодексининг 57 ва 59-моддаларини қўллаган ҳолда, 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинган.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарзини қурол билан тўлашнинг оқибати аянчли тугади