
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 06.04.2020 йилдаги қарздорлар “Махсус савдо инвест” МЧЖ ва “Суннатбек Шамшодбек” фермер хўжалиги ҳисобидан ундирувчи АТ Халқ банки фойдасига жами 285.9 млн. сўм кредит қарздорлиги солидар тартибда ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Пахтакор туман бўлим иш юритувига 06.04.2020 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорларнинг мол-мулкларини аниқлаштириш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилган бўлиб, унга кўра “Суннатбек Шамшодбек” фермер хўжалигига тегишли “ARION-630” русумли трактор мавжудлиги аниқланган ҳамда давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда қарздорлик эвазига хатланган.
Шундан сўнг, қарздорлар томонидан мазкур трактор сотилишини истамаган ҳолда дарҳол ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлик тўлиқ қоплаб берилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар