
15 апрель куни соат 21:00ларда, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Туркистон ҚФЙ, Алимбува МФЙ, Рамадан кўчасида ҳайдовчи 1995 й.т. И.А. “Нексия”сида махсус стикерсиз Ёшлик кўчаси томонга кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетади.
Оқибатда, қаршисидан ўз йўналишида келаётган ҳайдовчи 1968 й.т. М.Н. бошқарусидаги махсус стикерсиз “Ласетти” билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тўқнашувда “Нексия” ёниб кетган. Натижада, “Нексия” ҳайдовчиси И.А. ЙТҲ жойида вафот этган, “Ласетти” ичидаги йўловчи Д.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар