12:00 / 17.04.2020
4 304

Олий таълим вазирлиги ўқув йили 1 июлгача якунланиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди

Олий таълим вазирлиги ўқув йили 1 июлгача якунланиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида 2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестри жорий йилнинг 1 июль кунига қадар тўлиқ якунланиши ҳақида навбатдаги нотўғри хабарлар тарқатилмоқда, деб хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Билдирилишича, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига киритиладиган ўзгаришлар ҳақида вазирлик ўз расмий саҳифалари ва ОАВ орқали расмий маълумот эълон қилади.

Шу сабаб талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналарига ҳамда кенг жамоатчиликка олий ва ўрта махсус таълим тизимига оид маълумотлар билан вазирликнинг расмий сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танишиб бориш тавсия қилинган.

Талабалар ва ўқувчилардан эса диққат-эътиборларини карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда саломатликларини сақлаш ва масофадан таълим олиш бўйича вазирлик томонидан яратилган ресурслардан унумли фойдаланиб, ўз устида ишлашга қаратишларини сўраймиз”, - дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий таълим вазирлиги ўқув йили 1 июлгача якунланиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди