21:35 / 17.04.2020
2 599

Карантин оилаларнинг бутлигини тиклашга тўсиқ бўлмайди

Карантин оилаларнинг бутлигини тиклашга тўсиқ бўлмайди
Бугунги кунда юртимизда коронавирус эпедимияси тарқалишини олдини олиш ҳамда фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан кечиктириб бўлмас чоралар кўрилмоқда.

Бюронинг давлат ижрочилари томонидан карантин даврида қарздорнинг уйига бормасдан масофадан туриб, иш фаолиятини амалга оширишлари юзасидан тегишли тавсиялар берилган. Бу борада Бюронинг Шофиркон тумани бўлими томонидан иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Бюронинг Шофиркон туман бўлими фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 03.02.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Т.Тўраевдан ундирувчи Н.Тўраева фойдасига, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 15.11.2019 йилдаги қарздор Б.Мажидовдан ундирувчи Жумаева Гулсара Шомурод қизи фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш ижро ҳужжатлари мавжуд эди.

Худди шундай, фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 19.02.2019 йилдаги қарздор С.Хотамовдан ундирувчи С.Хакимова фойдасига икки нафар фарзандининг моддий тахминоти учун ҳар ой сайин ишлаб топган даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд.

Карантин даврида “Алимент тўловлари – бу авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Уйда ўтирган фарзанд еб-ичиши, турли хил ўқув қуролларидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини давом эттириши кераклиги қарздорларга тушунтирилди.

Мана шу мазмундаги профилактик тадбирлар натижасида ота-оналар ўзаро яраштирилди ва оилалар тикланди. Оилаларга қувонч қайтди. Алимент билан боғлиқ мазкур ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин оилаларнинг бутлигини тиклашга тўсиқ бўлмайди