23:39 / 17.04.2020
2 435

Хорижий ОТМларда масофадан ўқиб олинган дипломлар Ўзбекистонда ҳам тан олиниши мумкин бўлади

Хорижий ОТМларда масофадан ўқиб олинган дипломлар Ўзбекистонда ҳам тан олиниши мумкин бўлади
Фото: Getty Images
Карантин даврида масофавий таълимнинг ташкил қилинаётгани кейинчалик масофавий таълим олганлик тўғрисидаги хорижда олинган ҳужжатлар Ўзбекистонда ҳам тан олинишига сабаб бўлиши мумкинми?

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова 17 апрель кунги брифингда шу саволга жавоб берди, дея хабар қилди Kun.uz нашри.

«Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунида ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим олиш шакллари белгиланган бўлиб, шу пайтга қадар масофавий таълим шакли қонунда кўзда тутилмаган эди.

Бироқ ҳозир Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланган ва айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишга тайёргарлик жараёнида қўмиталар томонидан муҳокама қилинмоқда. Янги қонун лойиҳасида «масофавий таълим» шакли ҳам киритилган.

Бундан ташқари, 2020 йил давлат дастурида ҳам янги ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги 4та олий таълим муассасаларида масофавий таълим шаклини ташкил этиш режалаштирилган
», – деди Феруза Мадраҳимова.

Унинг айтишича, янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун ва бошқа тегишли қонуности ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин Ўзбекистонда ҳам масофавий таълим беришнинг норматив-ҳуқуқий базаси мавжуд бўлади. Натижада хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда ҳам республикада амалда мавжуд бўлган таълим шакли бўлгани учун масофавий таълим орқали олинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олиниши мумкин бўлади.

Нострификация учун онлайн ариза бериш мумкин
Феруза Мадраҳимова карантин даврида хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш ниятида бўлганлар Давлат хизматлари агентлигининг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда ҳам ариза беришлари мумкинлигини билдирди.

«Карантин эълон қилинган кундан ҳозиргача инспекцияга нострификация билан боғлиқ 100дан ортиқ аризалар келиб тушди ва экспертлар томонидан масаофавий тарзда ўрганилмоқда. Лекин улар учун синов имтиҳонлари карантин муддати тугагандан сўнг ўтказилади», – деди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси расмийси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижий ОТМларда масофадан ўқиб олинган дипломлар Ўзбекистонда ҳам тан олиниши мумкин бўлади