11:00 / 18.04.2020
3 486

Тошкентда коронавирусни қандай юқтиргани номаълум бўлган беморлар сони қанча?

Тошкентда коронавирусни қандай юқтиргани номаълум бўлган беморлар сони қанча?
Тошкент ИИББ коронавирус юқиш омили номаълум бўлган беморлар сонига аниқлик киритди. Маълум бўлишича, бундай беморлар сони жами 42 нафар бўлган, жума куни эрталабга келиб эса 19 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Олдинроқ Давлат бош санитария врачи Баҳром Алматов пойтахтда 48 нафар коронавирус бемори қандай қилиб вирусни юқтирганлиги номаълум эканлигини айтган эди. ИИББнинг қайд этишича, ушбу маълумот тўғри эмас. Улардаги маълумотларга кўра, коронавирус юқиш омили номаълум бўлган жами 42 та ҳолат қайд этилган, лекин 17 апрель куни соат 8:00 да бундай беморлар сони 19 нафарни ташкил этган. Суриштирув ишлари билан шуғулланаётган махсус гуруҳ 23 нафар беморнинг қандай қилиб инфекцияни юқтирганлигини аниқлаган.

«Ушбу ишлар кеча-кундуз давом этмоқда, вазият ҳар соатда ўзгармоқда. Эртага ушбу рақамлар ўзгариши керак», — дея таъкидлаган ИИББ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда коронавирусни қандай юқтиргани номаълум бўлган беморлар сони қанча?