
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 45 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
“2020 йил 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1450 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.
Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди. 18 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 45тага ошди.
Шу вақтгача 156 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар