23:29 / 18.04.2020
3 874

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган яна бир бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган яна бир бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига чалинган бир бемор бугун бронхопневмония ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар қилди. Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 5 нафарга етди.

«Шу йилнинг 7 апрель куни пойтахтлик, 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда Covid-19 коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган.

Бироқ вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бугун ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган яна бир бемор вафот этди