3 444
Бозорларда «зигзаг» тартибига ўтилади, ноозиқ-овқат буюмларнинг сайёр савдосига рухсат берилмоқда
Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Республика махсус комиссияси дехқон бозорларида дизенфекцион ҳолатни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чораларни белгилади.
Хусусан, деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақлаган ҳолда “зигзаг” тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади.
Ҳар бир бозорга киришда “дезинфекция туннели” ва санитария постлари, дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар бозор ҳудудида карантин чоралари талабларига риоя этилишини таъминлаб боради.
Бундан ташқари, ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар) савдосига сайёр савдо нуқталари орқали санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этишга рухсат берилади. Бунда ижтимоий масофа (2 метр) сақланиши ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши мажбурийдир.
“Юқорида баён этилган тартиблар бир томондан коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олишга, бошқа томондан эса карантин даврида фуқароларимизнинг соғлиғи ҳамда ижтимоий муҳофазасини қатъий таъминлашга қаратилганлиги билан эътиборлидир.
Фуқароларимиздан ушбу тартибларга онгли равишда, вазиятни тўғри тушуниб, оғишмай амал қилишларини сўраймиз”, дейилади комиссия ахборотида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади