
Тошкент шаҳар аҳолиси талаб ва эҳтиёжи ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиш хулосаларидан келиб чиқиб, пойтахтимиздаги кимёвий тозалаш муассасалари фаолиятини қайта йўлга қўйишга рухсат берилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берган.
Хабарга кўра фаолиятини қайтадан бошлайдиган кимёвий тозалаш муассасалари карантин талаблари ва ишни қайта тиклаш бўйича махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган тавсияларга тўлиқ амал қилиши талаб этилади. Шунингдек, иш бошлашдан аввал муассаса ҳамда хизматга жалб қилинган ходимлар СЕОМ текширувидан ўтиши шарт.
Шунингдек, аҳоли зарур бўлмаганда кўчага чиқмаслиги лозимлиги талабидан келиб чиқиб, бундай турдаги ташкилотларга буюртмаларни олиб кетиш ҳамда етказиб беришни ташкил қилиш тавсия этилади. Яъни кимёвий тозалаш муассасалари энди аҳолига хизмат кўрсатишда буюртмани уйдан олиб келиш ва уни манзилга элтиб беришни ҳам инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар