
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтиб, улгуржи савдо турига эга бўлган “D.F.” МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, улар карантин қоидаларига зид равишда 7 нафар шахсни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқларни расмийлаштириб, Давлат хизматлари марказидан карантин даврида автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний олишга эришганлиги аниқланган.
Шу каби, 9 та масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари жами 18 та ҳолатда стикерларни ноқонуний қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан 2020 йил 17 апрель куни Миробод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 192-11, 257-1 ва 228-моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар