date
views 2 884

Хитойлик мутахассисларнинг бир гуруҳи водийда ишлаши маълум қилинди (видео)

Хитойлик мутахассисларнинг бир гуруҳи водийда ишлаши маълум қилинди (видео)
Аввалроқ, COVID-19 коронавируси билан курашда ўзбек халқига ёрдам бериш учун 15 нафар хитойлик консультантлар ва тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келганини маълум қилган эдик.

Шифокорлар билан самолётда қиймати 290 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ҳам келган. Хитой халқининг ёрдами ўз ичига 2 та ИВЛ аппарати, 55 мингта тиббий ниқоб, 5,5 мингта N95 ниқоблари, 2200 та ҳимоя кийимлари, 2000 та тест-системалари, 2200 та ҳимоя кўзойнаклари ва дори-дармонларни олади.

Хитой элчихонасининг хабар беришича, бугун 12:30да хитойлик мутахассисларнинг бир гуруҳи Фарғона водийсига йўл олдилар. У ерда улар 20 апрелдан 23 апрелга қадар ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 20 апрел соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1604 нафарни ташкил қилмоқда.

Беморлардан 240 нафари соғайди, 5 нафари вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойлик мутахассисларнинг бир гуруҳи водийда ишлаши маълум қилинди (видео)