21:50 / 20.04.2020
4 258

Ўзбекистонда Рамазон ойи 24 апрелда бошланади

Ўзбекистонда Рамазон ойи 24 апрелда бошланади
2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарорга мувофиқ, муборак Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилади.

Айниқса, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар янада кучайтирилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра, 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келади.
«Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 24 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган», дейилади идора хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Рамазон ойи 24 апрелда бошланади