
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 20 апрель куни Damas автомобилида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 20 апрель куни соат 17:15 атрофида ҳайдовчи М.З. ўзига тегишли бўлган Damas автомобилини Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида «Новза» масжиди яқинида бошқариб кетаётган вақтида машина бузилган ва йўл четида тўхтаган. Ҳайдовчи транспорт воситасини қайта юргизган вақтида автомашинанинг двигатель қисмидан ёнғин чиққан.
— Shukhrat (@bankir2102) April 20, 2020
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, Damas’нинг айрим қисмлари ёниб кетган. Айни вақтда ёнғин содир бўлиши сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар