08:00 / 21.04.2020
3 094

Самарқанд халқ таълими тизимида 6 миллиарддан ортиқ маблағ талон-торож қилингани маълум бўлди

Самарқанд халқ таълими тизимида 6 миллиарддан ортиқ маблағ талон-торож қилингани маълум бўлди
Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси
Фото «Дарё»

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси тизимида 6 миллиард 174 миллион сўмлик иш ҳақи маблағлари ўзлаштирилгани маълум бўлди, дея хабар беради «Дарё» нашри.

Вилоятда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ўрганилганда ХТБда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши натижасида 4 миллиард 259 миллион сўмлик маблағлар нотўғри сарфлангани аниқланган. Товар моддий бойликларни балансга кирим қилинмай, маҳсулотлар қиммат нархларда сотиб олиниши натижасида 906 миллион сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан прокуратура ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят органларига келиб тушган 8 та тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борган. Учта ҳудудда ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган ҳолатлар шахслар доирасига бўлинганда жиноят таркибини бермаган ёки кам аҳамиятли бўлган.

Самарқанд вилоят прокуратураси ахборот хизматининг қўшимча қилишича, текширув давомида аниқланган зарарлар тўлиқ ундирилган ҳолда жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатиш ҳақидаги қарорлар қабул қилинган. Тўпланган ҳужжатлар маъмурий судларга юборилган. Бешта текшириш ҳужжатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Ҳисоб палатаси мутахассислари томонидан аниқланган 6 миллиард 174 миллион сўм зарарнинг 3 миллиард 386 миллион сўми текшириш давомида ўз тасдиғини топган. 2 миллиард 706 миллион сўм ундирилиши таъминланган. Ундирилмаган 679 миллион сўм етказилган зарар бўйича ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд халқ таълими тизимида 6 миллиарддан ортиқ маблағ талон-торож қилингани маълум бўлди

Жамият янгиликлари