15:10 / 21.04.2020
2 869

«Коронавирус билан курашда Ўзбекистон тажрибасини бошқа давлатларда ҳам жорий этса арзийди» – хитойлик экспертлар

«Коронавирус билан курашда Ўзбекистон тажрибасини бошқа давлатларда ҳам жорий этса арзийди» – хитойлик экспертлар
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Коронавирусни даволаш, назорат ва профилактика қилиш масаласида ҳамкорлик учун Ўзбекистонга келган хитойлик мутахассислар мамлакатдаги вазият билан танишиб чиқмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистоннинг коронавирус билан кураш тажрибаси бошқа давлатларда ҳам жорий этишга арзийди.

Бу ҳақида 21 апрел куни ўтказилган брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълумот берди.

Эпидемиолог, вирусолог, пульманолог, терапевт, хирург ва инфекционистлардан иборат бўлган 15 кишилик Хитой тиббий бригадаси Ўзбекистонда вирусга қарши кўрилаётган чоралар билан танишди.

Улар коронавирус инфекцияси билан касалланганлар даволанаётган барча клиникаларда бўлишди. Хусусан, Ўрта Чирчиқдаги 20 минг кишини сиғдирувчи карантин шаҳарчаси, Зангиотада қурилаётган 10 минг кишилик даволаш клиникасидаги вазиятни бориб ўрганишди.

Экспертларнинг бир гуруҳи Самарқанд шаҳрида, яна бир гуруҳи водий вилоятларида бўлиб, беморлар вирусдан даволанаётган клиникалар фаолияти билан танишди.

Ҳозирда мутахассисларнинг бир қисми республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ташкил этилган оғир касалларни даволаш бўйича консультация штабида ишламоқда. Улар оғир аҳволдаги беморларни даволаш усуллари бўйича йўл-йўриқ бериб боришяпти.

Шунингдек, республикадаги барча клиникаларда даволанаётган оғир беморлар учун телеконсультациялар ҳам бериб бориляпти
”, дейди Ҳабибулла Оқилов.

Штаб вакилига кўра, хитойлик мутахассислар Ўзбекистонда коронавирусга қарши олиб борилаётган чораларни ижобий баҳолаган.
Ўзбек мутахассисларининг коронавирусга қарши кураш тажрибасини ўрганиш ва бошқа мамлакатларда ҳам жорий этишга арзишини хитойлик ҳамкорлар қайд этиб ўтди”, дея қўшимча қилди Ҳабибулла Оқилов.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрел куни Хитойда эпидемияга қарши курашда иштирок этган тажрибали шифокорларнинг бир гуруҳи Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун етиб келган эди. Мазкур тиббий гуруҳ Хитойнинг Наньчан шаҳри (Цзянси провинциясининг маъмурий маркази)дан келган бўлиб, ушбу провинция Хубэй провинцияси (коронавирус тарқалишининг эпидемик маркази) билан чегарадош ва тузалиб кетган беморлар сони бўйича Хитойда биринчи ўринда туради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Коронавирус билан курашда Ўзбекистон тажрибасини бошқа давлатларда ҳам жорий этса арзийди» – хитойлик экспертлар