date
views 3 253

Фарғонадаги уйда дудбўронга тушиб қолган тулки болалари қутқарилди

Фарғонадаги уйда дудбўронга тушиб қолган тулки болалари қутқарилди
Фото: «Ekolog.uz»
Фарғонада уй дудбўронига тушиб қолган тулки болалари қутқарилди. Бу ҳақда «Ekolog.uz» Telegram-каналида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Тошлоқ тумани инспекциясига «Сўфилар» МФЙ Муқумий кўчасида яшовчи фуқаро қўнғироқ қилиб, уйининг дудбўронига тулки болалари тушиб қолганини айтган. Инспекторлар келгунича жониворлар очидан ўлмаслиги учун уй эгаси уларни овқатлантириб турган.

Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Тошлоқ туман инспекцияси, давлат инспекторлари ва туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда дудбўрондан тулки болаларини шикаст етказмасдан чиқариб олиб, табиатга қўйиб юборган.

«Юртимизда табиатни ардоқловчи фуқоролар борлиги, биз экологлар табиатни асрашда ёлғиз эмаслигимизни қалбан ҳис этмоқдамиз», — дея бўлган воқеага изоҳ берган Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг раҳбари Гулноза Тўхтасинова.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонадаги уйда дудбўронга тушиб қолган тулки болалари қутқарилди