date
views 2 021

Карантинда ҳам тадбиркорнинг манфаати ҳимоя қилинди

Карантинда ҳам тадбиркорнинг манфаати ҳимоя қилинди
Эълон қилинган карантин даврида юзага келаётган чекловлар сабаб, тадбиркорлар фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “бугун йўқотилган вақт ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмади” деганидек, карантин ва мавжуд қийинчиликларга қарамасдан тадбиркорлик субъектларининг манфаати бюро томонидан ҳимоя қилинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 21 апрель куни бюронинг Навоий шаҳар бўлими иш юритувидаги Кармана туман иқтисодий судининг 13.04.2020 йилдаги ижро ҳужжати асосан “Навоийазот” АЖдан жами 703 млн. 988 минг сўмга яқин пул маблағи тиббий ниқобларни ишлаб чиқарувчи тадбиркор “Nev trust world” МЧЖ фойдасига ундириб берилди.

Шунингдек, ушбу суднинг 06.04.2020 йилдаги қарорига кўра қарздор “Навоий кон металлургия комбинати” ДКдан “Полипропилен қувурлари” МЧЖ фойдасига ҳам 115 млн. 343 минг сўм маблағ ундирилди.
Бугунги кунда суд қарорларини ўз вақтида ижро этилиши бўйича давлат ижрочилари томонидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантинда ҳам тадбиркорнинг манфаати ҳимоя қилинди