date
views 1 591

МИБ: Чирчиқда ҳомий ташкилотлар 30 млн. сўмга яқин қарздорликни қоплаб берди

МИБ: Чирчиқда ҳомий ташкилотлар 30 млн. сўмга яқин қарздорликни қоплаб берди
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан шу кунларда нафақат истеъмол қилинган энергия ресурслари бўйича тўловлар, балки суднинг ҳал қилув қарори асосида қарз ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ҳам ҳомий ташкилотлар кўмаги билан ижроси таъминланмоқда.

Жумладан, Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувидаги қолдиқдаги 100 минг сўмгача бўлган, давлат фойдасига 29 633 минг сўмлик 427 та ижро ҳужжатларининг ижроси ҳомий ташкилотлар (Максам Чирчиқ АЖ 20 000 000 сўм, Ўзбеккимёмаш АЖ 3 000 000 сўм, Чирчиқ шаҳар Иссиқлик Энергияси ИЧК 2 230 000 сўм ва Чирчиқ метал тузилмалар заводи ОАЖ 4 403 000 сўм) ёрдамида тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Чирчиқда ҳомий ташкилотлар 30 млн. сўмга яқин қарздорликни қоплаб берди