
Мажбурий ижро бюросининг органлари ташаббуси билан жойларда кам таъминланган оилаларнинг энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлар ҳомийлар иштирокида бартараф қилиб келинмоқда.
Ушбу ташаббусни ўзларига инсонийлик бурчи эканлигини ҳис қилган ҳолда Бюронинг Зомин туман бўлими ходимлари ҳам давом эттиришди.
Унга кўра, “Тараққиёт” МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони М.Абдуқаюмованинг 200 минг сўм, “Ширин” ҚФЙ, Небуса қишлоғида яшовчи Я.Саримсоқованинг 150 минг сўм ҳамда “Ғ.Ғулом” МФЙда яшовчи Д.Ғоибназарованинг ҳам 150 минг сўм электр энергияси истеъмолидан бўлган қарздорликлари туман мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан тўлаб берилди.
Бу каби хайрия тадбирларимиз “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак” шиори остида ҳали давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар