23:50 / 22.04.2020
2 745

Тошкентда ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди

Тошкентда ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди
Фото: ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 4-сон батальони 4-отряди ходимлари патруллаш давомида Учтепа тумани Истироҳат кўчаси ва Тошкент халқа автомобиль йўли кесишмасида икки нафар аёлни кўрганларида соат тунги икки атрофида бўлган. Аёллардан бири эса хомиладор эди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолатни тушунтиришга ҳожат йўқ: ёш аёл зудлик билан туғруқхонага етказилиши керак эди. Ходимлар бўлажак онани ва унинг қайнонасини машинага ўтқазиб, энг яқин шифохона томон йўл олишади.
3-сон Шаҳар болалар клиник шифохонасигача (олдинги «Она ва бола» маркази) оз масофа қолганда аёлнинг дарди тутади.

Шу онда сафдор С. Мурадов ва Б. Тошпулатовлар малака ошириш дарсларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўрганганларини амалда қўллайди. ППХ мошинасида чақалоқ дунёга келади. Буви ва она ППХ ходимларига ёрдам учун миннатдорчилик билдиришади.
Ёш она ва гўдак шифокорларга топширилган. Тиббиёт ходимларининг қайд этишича, она ва гўдакнинг аҳволи қониқарли бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди