16:13 / 23.04.2020
3 452

Коронавирус беморларининг ҳар бирини даволаш учун қанчадан пул сарфланаётгани маълум қилинди

Коронавирус беморларининг ҳар бирини даволаш учун қанчадан пул сарфланаётгани маълум қилинди
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланган беморлар даволаниши учун харажатлар тўлиқ давлат томонидан қопланмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Халқаро пресс-клубнинг сессиясида маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган ўрта аҳволдаги ҳар бир бемор учун 32 миллион сўмдан маблағ сарфланмоқда. Жонлантириш бўлимига ётқизилган оғир аҳволдаги ҳар бир бемор учун эса ўртача 64 миллион сўм сарфланмоқда. Шунингдек, карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бири учун 14 кунлик карантинда даврида 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир бемор тикланиши учун 2,8 миллион сўмдан сарфланмоқда.

«Бизда касаллик 15 март куни илк марта қайд этилган бўлса, биз бунга 2 ой аввалдан тайёргарликни бошлагандик. Шунда ЖССТ экспертлари айтишдики, агар бу эпидемия уч йил аввал Ўзбекистонда рўй берганида бу тизим кўтара олмасди. Яхшики, президентимиз бошчилигида соҳада қатор ислоҳотлар амалга оширилди ва тиббиётда ўзгаришларга эришдик. Чунки давлатимиз раҳбари биринчи навбатга халқни саломатлигини қўйди.

Биздаги чекловлар ва профилактик чоралар бу касаллик кескин тарқалишининг олдини олди. Беморларимизни оладиган бўлсак, 1716 нафаридан 12 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир ҳолатда. Бу 1,4 фоизни ташкил қилади. Ҳолбуки бошқа давлатларда бу кўрсаткич 20 фоизгача, ўта оғир ҳолатлар 3-5 фоизга етади. Бир кунда аниқлаш бўйича 10 мингдан ортиқ тестлар ўтказаяпмиз, бугунги кунгача 210 мингдан ортиқ тестлар ўтказилди.

Бизда касалликдан даволанаётганлар, вирус юққани гумон қилинганлар, карантинда сақланаётганларнинг ҳаммаси давлат бюджети ҳисобидан бепул даволанмоқда.

Ҳозир бу касалликка қарши кураш учун 16 минг ўрин ҳозирлаб қўйилди. Сабаби, жуда кўп давлатлар жой тополмай қолди. Бизда эса шундай имконият яратиб берилди. Бугунги кунда юртимизда ўрта ҳолатдаги бир нафар касалга 32 млн сўм, реанимациядаги бемор учун 64 млн сўм ажратиляпти. Барча аппаратлар, жумладан ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари ҳам захираси билан бор. Шунингдек, коронавирусдан даволаш мақсадида 20 минг бемор учун дори-дармон воситалари захираси яратиб қўйилган
», дейди вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус беморларининг ҳар бирини даволаш учун қанчадан пул сарфланаётгани маълум қилинди