Шу кунларда ОАВда яқин икки кун ичида Қозоғистон да об-ҳавонинг кескин ўзгариши тўғрисида хабар тарқалди. Қозоғистон бизнинг энг яқин қўшнимиз, шунинг учун мамлакатимиз аҳолисини Қозоғистон даги об-ҳаво жараёнлари бизнинг ҳудудимизга ҳам таъсир қиладими деган савол қизиқтирмоқда.
Дарҳақиқат, бугун ва эртага Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудлари Россиянинг Европа районларидан кирган жуда фаол атмосфера фронти таъсирида бўлади.
Совуқ фронт ўтиши натижасида Қозоғистон гидрометеорология хизмати мутахассислари мамлакатнинг ғарбий туманларида ёмғир ва қор қор кўринишидаги ёғингарчиликлар, кучли шамол (23-28 м/с гача) ва ҳароратнинг совуб кетишини прогноз қилмоқдалар.
Қозоғистондан ўтаётган оқим жуда кучсиз кўринишда Ўзбекистоннинг фақат шимоли-ғарбий ҳудудларига таъсир қилади. 23 апрелда Қорақалпоғистон ҳудудида, 24 апрелда эса Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади, ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 17-22 даражагача пасаяди.
24 апрель кечга бориб Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамолнинг тезлиги кучайиб 15-20 м/с га етади, 25 апрелда эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ёмғир ёғади. 25 апрелда кундузги ҳарорат 20-25 даражагача пасаяди.
Бироқ бу жараён Қозоғистон бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан боғлиқ эмас, бу Туркманистон ҳудудидан кираётган нам ҳаво оқими натижасидир.
Синоптиклар яқин кунларда об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари кутилмаётганини маълум қилдилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган
Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади?
Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан ушланган фуқароларга боғлиқ ҳолатни назоратга олди
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади