2 224
Бухорода солиқ ходимлари ойлик маошларидан 700 миллион сўмга яқин маблағни хайрия қилишди
Тарихдан маълумки, биз буюк ўтмишга эга, бой тарихи ва маънавий қадриятлари, меҳр-саховати ҳамда оқибати ва ҳиммати билан номи тилларда достон халқмиз.
Мана барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи кириб келди. Бу ойда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир.
Келинг дўстлар бугунги синовли дамларда қурбимиз етганлар - меҳр-мурувватга муҳтожларга ёрдамлашайлик.
Биз бошладик. Бугун “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати фонди (ҳомийлик учун: Ҳ/р: 20212000600944948002) га вилоят давлат солиқ органлари ходимлари томонидан жами 700 000 000 сўмга яқин маблағни ўтказиб берилди.
Жорий йилнинг март ойида ҳам Бухоро вилояти давлат солиқ органлари ходимлари халқимизнинг оғир кунларида кам таъминланган оилалар, аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами учун мазкур фондга бир кунлик иш ҳақларини ўтказиб беришган эди.
Агар бугундан садақа қилишни, ночорларга эҳсон қилишни бошласак, инша Аллоҳ ушбу хайрли ишларимиз Рамазон ойи учун мўлжаллаган саҳоват ва хайрия кунлик амалларимиз орасидан жой олади.
Ишонинг, “кўпдан ёв қочиб қутулолмаганидек” биз ушбу оғир синовларни албатта, енгиб ўтамиз.
Бухоро вилояти ДСБ
Матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Матбуот хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди
Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли”
Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди
Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади