date
views 2 383

Зангиотада машинани олиб қочган шахс «Зил» билан тўқнашув содир этди

Зангиотада машинани олиб қочган шахс «Зил» билан тўқнашув содир этди
Фото: Тергов департаменти
2020 йилнинг 18 апрель куни соат 22:30да 29 ёшли Ж.З. фуқаро 25 ёшли Д.О.га тегишли Matiz русумли автомашинасини Тошкент вилояти Зангиота тумани Ҳаракат маҳалласидаги савдо дўкони олдида калити билан очиқ ҳолатда қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у машинани Тарнов маҳалласи томонга ҳайдаб кетган ва бошқарувни йўқотиб йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада Ж.З. тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада машинани олиб қочган шахс «Зил» билан тўқнашув содир этди