12:50 / 25.04.2020
3 346

Коронавирус сабаб оғир аҳволда қолаётган беморлар сони маълум қилинди

Коронавирус сабаб оғир аҳволда қолаётган беморлар сони маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков юртимиздаги эпидемиологик ҳолат хусусида маълумот берди.

Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 1836 бемор рўйхатга олинган. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 103 беморнинг 30 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 66 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 145 бемордан 47 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.

«Ҳозирги вақтга келиб, 85 мингдан кўпроқ фуқаро тиббий кузатув остига олинган. Касалликдан тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилганлар сони 621 нафарни, умумий касалланганлар сонига нисбатан 34,4 фоизни ташкил этяпти. Бу жуда яхши кўрсаткич бўлиб, дунё ҳамжамиятида энг самарали даволаш усуллари татбиқ этилаётган давлатлар қаторида турибмиз.

Карантин тадбирлари амалга оширилаётган даврни бошимиздан кечиряпмиз. Атрофда касалликка чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Шундай экан, кўчага чиқишга, мулоқотга киришишга, ҳар хил баҳона ва сабабларни ўйлаб топишга уринманг
» -, дейди Отабеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус сабаб оғир аҳволда қолаётган беморлар сони маълум қилинди