13:28 / 26.04.2020
3 194

Тошкентда тиббий хизмати машинаси ва «Мерседес» тўқнашди (фото)

Тошкентда тиббий хизмати машинаси ва «Мерседес» тўқнашди (фото)
Тошкентда «Дамас» ва «Mercedes-Benz Е 350» иштирокида тўқнашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати томонидан маълумот берилди.

Жорий йилнинг 25 апрель куни соат 16:00лар атрофида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, КХАЙ ва Фозилтепа кўчалари кесишмасида ҳайдовчи 1966 й.т. А.М. бошқарувидаги «Болалар кўп тармоқли диагностика маслаҳат поликлиникаси»га тегишли Дамас» русумли транспорт воситаси ҳамда ҳайдовчи 1993 й.т. Б.У. бошқарувидаги «Mercedes-Benz Е 350» русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида «Дамас» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.М. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Ушбу тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда «Йўл ҳаракати қоидалари»га амал қилишингизни сўраб қоламиз.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тиббий хизмати машинаси ва «Мерседес» тўқнашди (фото)