date
views 2 970

Карантин пайтида йўловчи ташиётган андижонлик Дамас ҳайдовчиси "қўлга тушди"

Карантин пайтида йўловчи ташиётган андижонлик Дамас ҳайдовчиси "қўлга тушди"
Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 10:00лар атрофида Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган карантин назорат постида вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда СЭН ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбири давомида ҳайдовчи М.Абдуллаев бошқарувидаги “Дамас“ русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилган вақтда автомашинага берилган махсус рухсатнома орқали ҳайдовчи карантин қоидаларини бузган ҳолда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланган.

Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддасига кўра СЭН ходими томонидан баённома тузилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати​ хабар берди.

"Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситасига берилган рухсатномадан мақсадли, карантин қоидаларини бузмаган ҳолда фойдаланишингизни сўраб қоламиз" дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин пайтида йўловчи ташиётган андижонлик Дамас ҳайдовчиси "қўлга тушди"