13:16 / 27.04.2020
1 887

МИБ фаолиятидан: ҳомийлар 35 нафар фуқаронинг энергия ресурсларидан қарздорликларини тўлаб берди

МИБ фаолиятидан: ҳомийлар 35 нафар фуқаронинг энергия ресурсларидан қарздорликларини тўлаб берди
Бугунги синовли кунларда Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилаётган тарғибот ва профилактика тадбирларидан тўғри хулоса чиқараётган тадбиркорларимиз, ташкилот ва корхоналардан ҳомийлик кўрсатиш ташаббуси билан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси туман бўлимларининг ҳисоб рақамларига хайрия сифатида ахолининг камхарж катламига табиий ресурслардан ҳосил бўлган қарздорликни тўлаш имкони чекланган оилаларга ёрдам кўрсатиш учун пул маблағлари келиб тушмоқда.

Жумладан куни-кеча Бюронинг Миробод туман бўлими ҳисоб рақамига "POLARIS BUSINEES" хусусий корхонасидан 3 миллион сўм, шунингдек, туманда жойлашган "93-МАХСУС ТРЕСТ" АЖ томонидан 10 миллион сўм пул маблағлари ўтказиб берилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида, жами 13 млн. сўм миқдоридаги ҳомийлик пул маблағлари туманда истиқомат қилаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд 35 нафар оиланинг табиий газ ва электр энергиясидан бўлган қарздорликлари учун тўлаб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: ҳомийлар 35 нафар фуқаронинг энергия ресурсларидан қарздорликларини тўлаб берди